Al.amiq.2al@markaz.uz +998 93-440-22-13

News

Yangiliklar bo'limi

"ДЕБАТ"

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-49/10 га биноан академик лицейлар фаолиятни такомиллаштириш ва тубдан ислоҳ қилиш борасида лицейлараро инглиз тили фанидан ўтказилаётган “ДЕБAТ” мусобақаси 09.11.2021 йилда Aнд.МИ лицейида бўлиб ўтди. Тадбирда Aнд.МИ академик лицей терма жамоаси ва рақиб жамоа сифатида AДУ академик лицейи терма жамоаси иштрок етдилар. Беллашувда ўқувчилар томонидан “Мактабларда ўқувчиларни маънавий тарбиялаш шартми, шарт емасми?” мавзуси танлаб олинди. Тадбир кўтаринки руҳда қизиқарли ва мазмунли ташкил қилинди. Ўқувчилар бундан ўзига керакли билимларни ўзлаштирдилар. Беллашувда ўқувчиларни бахолашда ХТБ томонидан Aндижон тумани 22-мактаб катта ўқитувчилари Хакимова Дилором ва Мирзахалилов Элмуроджонлар ташриф буюрдилар. Улар одилона ва шаффофлик билан иштрокчилар билимини “ДЕБAТ” қонун қоидаларига кўра баҳолаб бордилар. Тадбир якунига кўра AДУ академик лицей терма жамоаси 23 балл тўпладилар ва AндМИ академик лицей терма жамоаси 25 балл билан ғолибликни қўлга киритдилар. Барча қатнашувчилар ва ғолиб жамоа академик лицей томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.