Ассалому Алейкум!! Бугун Андижон машинасозлик институти академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни харбий қисмлар ва харбий ҳизматчилари билан яқиндан таништириш” бўйича топшириқларининг ижросини таъминлаш “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича мухим вазифалар тўғрисида” ги йиғилишида белгилаб берган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича иккинчи ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20-мартдаги 3/15-1/25-429-сонли хати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Республика жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Мудофаа Вазирлигининг хамкор ташкилотлар билан имзоланган қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида академик лицей 1-босқич ўқувчилари ўртасида “Шунқорлар” харбий спорт мусобақасининг академик лицей босқичи ўтказилди. Мусобақага Андижон машинасозлик институти, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Андижон худудий бошқармаси, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти вакиллари ҳамда харбий қисм харбий хизматчилари иштирок этишди. Ушбу мусобақада 9 та жамоа мусобақа шартларига асосан ўзаро беллашдилар. Ўтказилган мусобақа ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.