Ассалому алейкум! Бугун 2024 йил 16-ноябр куни Андижон машинасозлик институти академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Хамиша хилпирайвер Мустақил юрт Байроғи" шиори остида амалий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда академик лицейи директори А.Абдулазизов бошчилигида барча ўқитувчи-ходимлар ва ўқувчилар Мустақил давлатимиз байроғини мадх этувчи маърузалар, шеърлар, видеороликлар ва деворий газеталар намойишлари бўлиб ўтди.