Ассалому алейкум! 2023 йил 24-ноябр куни Андижон машинасозлик институти академик лицей фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ва Ички Ишлар Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Андижон вилояти хокимлиги билан хамкорликда ўқувчи ёшлар билан "Таркибида гиёхвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар бўлган дори препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ойлиги" доирасида "Биз ёшлар гиёхванликка қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўтказилган давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Тезкор қидирув департаменти, жиноят қидирув хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Ахмаджон Матлюбов, Республика ихтисослашган илмий-амалий наркология маркази бош мутахасиси Шухратжон Туракулов, Андижон вилояти хокимлиги масъул ходими Жамолиддин Мансуров, Андижон шахар Ички ишлар бошқармаси ходимлари Фирдавсбек Шарофиддинов, инспектор Нозимжон Сулаймоновлар иштирок этдилар.