Хурматли Азиз ва Мутабар Дўстлар! Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32-йиллиги байрами билан муборакбод этаман! Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан сизларга тинчлик-осойишталик, оилавий ҳотиржамлик, фаровонлик ва иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақ топишидаги фидокорона меҳнатларингиз ҳамда соҳа ривожига қўшаётган хизматларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин!
Анд МИ академик лицей директори А. Абдулазизов