Ассалому алекум! 2024 йил 30-август куни Андижон машинасозлик институти академик лицейда Илмий педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда кун тартиби бўйича маърузачилар томоинидан Янги 2024-2025 ўқув йилида академик лицей жамоаси олдида турган долзарб вазифалар, Билимлар куни, Мустақиллик дарслари ҳамда Ўзбекитон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш; янги ўқув йилига умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қабул қилиш бўйича Маслахат марказининг хисоботи; Илмий педагогик кенгаши иш режаси, академик лицейнинг йиллик иш режаси ва академи клицей рахбар ходимларининг, кафедра мудирларининг, чуқурлаштирилган ва умумтаълим фанларидан иш ва ўқув режаларини ўқув дастурларини тасдиқлаш; Ички назорат ва мониторинг гуруҳларини сайлаш ва унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар; дасрлар тақсимоти,  кафедра мудирлари  ва гуруҳ рахбарларини сайлаш, Ахборот кутубхона марказига олиб келинган янги ўқув дарсликлари тўғрисида маълумот ҳамда турли масалалар кўриб чиқилди.